Ўзбекистонлик жангчи АҚШда октагонга кўтарилади

  • 26 январь, 2022, 21:44
  • 0
  • MMA

Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли бўлган EagleFC промоушенининг навбатдаги турнири АҚШнинг Майами шаҳрида ташкил этилади. Яъни, 29 январь куни "EagleFC 44" турнири бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур жанг оқшомида ўзбекистонлик Фирдавс Ҳасанов ҳам октагонга кўтарилади. 

Унга мезбонлар вакили Шон Банч рақиблик қилади. Мазкур жанг ўта енгил вазн (61.2 кг) тоифасида ўтказилади.

Маълумот учун, Шон Банч фаолияти мобайнида 10 та ғалаба ва 5 мағлубият қайд этган бўлса, ҳамюртимизнинг рекорди 6 та ғалаба ва 2 мағлубиятдан иборат. 

Шу ўринда мазкур жангда юртдошимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

банч

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!