Ўзбекистонлик кикбоксингчи профессионал боксда дебют қилади

“Аллигатор” лақаби билан машҳур кикбоксинг устаси Шер Мамазулунов қисқа вақт ичида иккита жангда иштирок этади. Қизиқарли жиҳати, у профессионал боксда ҳам дебют жангини ўтказади.

"Узоқ танаффусдан сўнг, яна рингга қайтмоқдамиз. Аниқроқ қилиб айтганда, 4 август куни Москвада К-1 йўналиши бўйича янги промоушен турнирида жанг қиламан. 12 сентябрь куни эса, яна Россия пойтахтида ташкил этилувчи профессионал бокс кечасида дебютим кутилмоқда. Албатта, тез орада рақибларга ҳам ойдинлик киритилади",- деди Мамазулунов.

ш

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!