Ўзбекистонлик ўқувчилар энди Италияда ҳам футболдан сабоқ олиши мумкин!
Ҳамюртларимиз Италиянинг Васто шаҳрига ташриф буюрди!
20 нафар юртдошимиз муваффақиятли лойиҳани яратиш мақсадида Вастода йиғилди. Улар Кембриж ҳалқаро мактаби (Cambridge International School, кейинги ўринларда CIS)нинг 13 дан 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз бола тарбияланувчилари учун футболдан сабоқ беришни режалаштирилган лойиҳа олдидан махсус учрашувда иштирок этди. Дастлаб вакилларимиз шаҳар билан танишиб чиқишни афзал кўрди.
Мазкур лойиҳа 2013 йилдан бери Қозоғистонда яшаб, ўша ерда ишлаб келаётган вастолик менежер Гаетано Кришига тегишли ҳисобланади. У айнан юқорида номи келтириб ўтилган мактабда ўқиган ва ўша пайтда шундай ғоя унда шаклланиб борган.
"Биз CIS таҳсил олувчилари учун ҳеч нима қилиб берма олмадик. Буларнинг барчаси ҳозирда гўзал ҳудудимиз билан танишиб, муҳим воқеликларга жонли гувоҳ бўлиб турган йигит-қизлар учун! Муаммолар билан бошни қотиравермасдан келажак учун дадил қадам ташлашимиз керак. Мен бу лойиҳага қаттиқ ишонаман", - дейди менежер Криши.
"Эмидио Салваторелли, Жанни Петроро, Пьеро Маркезани ва сўнгги кунларда менга ўз компанияларининг эшикларини очиб, катта ёрдам бераётган ака-ука Алтьери каби тадбиркорларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Ёшлар билан бир қаторда биз ҳам ҳудуднинг мукаммалликлари, юқори шароитлари билан танишиш мақсадида Абруццо бўйлаб саёҳат қилмоқдамиз. Бу жойда тадбиркорлик учун ҳамма шароит яратилган. Озиқ-овқат, ландшафт ва шу каби нарсаларнинг кўпи бу ерда мавжуд.
Узоқ вақт давомида мен иш юзасидан шаҳримдан узоқда яшадим. Лекин уни жуда яхши кўраман. Бу ерда биз учун керакли нарса етишмаяпти. Эҳтимол, Васто аҳолиси ҳам ўзларида бор бўлган қулайликларга ишонч билдириши керакдир?! Мен саёҳатни ҳеч кимдан молиявий ёрдам сўрамасдан ташкил қилдим. Лекин биз Ўзбекистонга қайтганимизда, видео ва бошқа бир қанча материаллар орқали Васто билан танишиш имкони бўлади. Бу тажриба 2015 йилда қозоғистонликлардан сўнг ўзбеклар билан амалга оширилмоқда. Яъни иккинчи бор шундай ишга қўл урмоқдамиз. Ҳудуднинг салоҳияти, ундаги имкониятлардан тўла фойдалана олишимизга ишонаман. Васто шаҳрини CISнинг ёзги лагерлари марказига айлантириш ҳам режаларимда бор", - дея фикрига якун ясайди Криши.
Ушбу ҳудудда Ўзбекистон дейилганда, ҳозирда "Сан-Сальво" жамоасини бошқараётган, Италиянинг юқори дивизионларида тўп тепган, "Ювентус" собиқ футболчиси Илёс Зейтуллаевни ёддан чиқариш адолатдан бўлмайди. У аввал яхши ўйин кўрсатган, айни пайтда мураббийлик фаолиятини бошлаб юборган. Илёс ажойиб инсон. У кутилмаганда ўзбек талабалари билан танишиб қолганини таъкидлади.
"Мен соҳилда эдим. Пляжда ўз тилимда гапираётган йигитларни эшитиб қолдим. Уларга яқинлашдим ва дарҳол дўстлашиб олдик (кулади). Кечқурун болалар мени пицца ейишга таклиф қилишди. Мен эса уларга футбол бўйича ўртоқлик ўйини ўтказишни таклиф қилдим", - дейди Зейтуллаев.
Ўзбекистонлик мураббий "Виртус Васто" жамоасидан фойдаланиши ҳам мумкин эди. У ёшлар жамоасидан бир нечта болаларни йиғишга эришди. Шу тариқа, қора рангли либосда Зейтуллаев ҳам бўлган ўзбекистонлик ўқувчилар, қизил-оқ рангли формада эса Вастонинг маҳаллий ёшлари. Ўйин бошланишидан олдин "Зету" (Илёс Зейтуллаев лақаби) ҳурмат бажо келтириш мақсадида менежер Гаетано Кришига "Виртус Васто"нинг қизил-оқ либосини совға қилди. Учрашув голларга бой бўлди.
Мазкур саёҳат ўзбек ташриф буюрувчилари учун фойдали бўлгани аниқ. Улар энди Италиянинг маълум бир қисми ҳақида озми-кўпми маълумотга эга. Ушбу лойиҳа янада мустаҳкам пойдеворга эга бўлади. Васто шаҳри учун ҳам бу катта имконият.
Манба: https://chiaroquotidiano.it/
Шоҳрух Зоиров таржимаси.
Фикрлар