Ўзбекистонлик таниқли жангчи Бекзод Нурматов вафот этди
Кўплаб яккакураш спорт турлари бўйича ўзининг ажойиб жанглари билан шуҳрат қозониб келаётган вакилимиз Бекзод Нурматов бугун вафот этди. Бу ҳақида Нурматовнинг мухлислари унинг интаграм саҳифасидаги изоҳларда маълум қилишмоқда. Спортчимиз 4 октябрь куни Чеченистонда ўтган АСА 100 турнирида иштирок этган.
Жангда россиялик Беслан Исаевга қарши жангда очколар бўйича мағлуб бўлган Нурматов баҳсдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган ва шифохонага олиб борилган. Афсуски, шифокорларнинг уринишлари бесамар якунланиб, спортчимиз мийяга қон қуйилиши натижасида ҳаётган кўз юмди.
Мухлислар орасида "Танк" номи билан машҳур бўлган Бекзод Нурматов жанговор самбо, қўл жанги каби спорт турлари бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори эди. Спортчимизнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб қоламиз.
Фикрлар