Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Ўзбекистонлик яна бир боксчи ярим финалда!

Чорак финаллар давом этмоқда

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Аълохон Абдуллаев -75 кг вазн тоифасида венгриялик Филип Акиловга қарши рингга кўтарилади. Жанг 20:15дан сўнг бошланади.

Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.

Аълохон билинчи раундни ўз фойдасига ҳал қилди - 4:1.

Иккинчи раундда ҳам Абдуллаевнинг қўли баланд келди - 3:2.

Учинчи раундда ҳакамлар ҳамюртимизнинг устунлигини қайд этишди -0:5. Боксчимиз очколар ҳисобига ғалаба қозонди. Аълохон Абдуллаев ярим финалга йўл олди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ