
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида
Шу йилнинг, 19-29 март кунлари Сербиянинг Врнячка Баня шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шахматчилари ҳам иштирок этмоқда!
Ўғил болалар:
— 17 ёшгача Элмирзаев Хондамир, Рустамов Бегзод;
— 15 ёшгача Ашикмамутов Саидхон;
— 13 ёшгача Обидов Билолиддин;
— 11 ёшгача Жуманазаров Иброҳим;
— 9 ёшгача Нематиллахонов Нурмуҳаммад;
— 7 ёшгача Ҳасанов Абдулазиз;
Қиз болалар:
— 15 ёшгача Имомкузиева Нилуфар;
— 13 ёшгача Бегмуратова Сарвиноз;
— 11 ёшгача Норкулова Малика;
— 9 ёшгача Асадова Мадинабону;
— 7 ёшгача Азамхўжаева Мохинур.
Турнир швейцарча тизим асосида 9 турдан иборат бўлиб, ҳар бир ўйинчига 90 дақиқа ва ҳар юриш учун 30 сониядан қўшимча вақт берилади.
Фикрлар