Ўзбекистоннинг энг кучли К-1 усталари Тошкентда жанг қилади

Тошкент шаҳрида К-1 бўйича “Toshkent Open” турнири ўтказилади. Мазкур турнир 22-24 январь кунлари ўтказилиши, 22-23 январь кунлари ҳаваскорлар ўртасида, 24 январь куни профессионал жанглар ташкил этилиши борасида ҳам хабар берган эдик.

Мазкур турнирнинг бош ташкилочиларидан бири Тошкент шаҳар К-1 федерацияси раҳбари Ҳожиакбар Ҳакимовнинг сайтимизга маълум қилишича, 10 дан ортиқ профессионал жанглар ўтказилади. Марказий жангда эса юртимизнинг энг кўзга кўринган К-1 устаси Шер Мамазулунов рингга кўтарилади. Шунингдек, иккинчи марказий жанг яна бир машҳур вакилимиз Бобур Тагиев иштирокида бўлади.

Тез орада уларнинг рақиблари ҳақида ҳам маълумот берамиз. Қолаверса, ушбу жанг кечасида ўзига хос сюрпризлар бўлиши ҳам мумкин. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!