Футболда дарвозабонларнинг ўрни катта! Бежизга "дарвозабон ярим жамоа" дейилмайди.

Футболчиларнинг хатоларини ортидан тўғирлашнинг имкони бўлади, аммо дарвозабон хатога йўл қўйса, катта эҳтимол билан бутун жамоанинг ўйинига салбий таъсир қилади. Мамлакатимизда бир қатор кучли дарвозабонлар бўлган ва ҳозир ҳам келажаги порлоқ бўлган бир қатор дарвоза қўриқчилари етишиб чиқмоқда. Шундан келиб чиқиб, Transfermarkt.de сайтининг маълумотларига таянган ҳолда, Ўзбекистоннинг энг қиммат бўлган топ-10 дарвозабонлари рўйхатини тузиб чиқдик.

Бу борада, терма жамоамизнинг асосий таркибида майдонга тушаётган, "Пахтакор" дарвозабони Элдор Суюнов ҳамда Тошкент клубининг яна бир посбони Санжар Қувватов етакчи ҳисобланишади. Ҳар иккала дарвозабоннинг трансфер нархи 700 минг еврони ташкил этади.

8421581341413

Бу, энг қиммат бўлган барча ўзбекистонлик футболчилар орасида 22-ўринни эгаллаб туриш учун сабаб бўлаяпти. Бутун жаҳон дарвозабонлари орасида эса, Суюнов ҳамда Қувватов 581-поғонани қайд этишмоқда.

Санжар Кувватов

Бир хил трансфер нархга эга бўлиб турган икки дарвозабонимиздан сўнг, учинчи ўринни 500 минг евро билан "Локомотив" аъзоси Жавоҳир Илёсов эгаллаб турипти. Бу борада, "темирйўлчиларнинг" энг қиммат футболчилари рўйхатида еттинчи бўлиб турган Илёсов мамлакатимизнинг 38-рақамли футболчиси саналади. 1994 йили таваллуд топган дарвозабон жаҳоннинг энг қиммат посбонлари рўйхатида 765-поғонадан жой олган.

илёсов янгиси

Товон пули билан ўлчаганда, "Сурхон" клуби вакили Асилбек Омонов ва "Навбаҳор" аъзоси Ўткир Юсупов Ўзбекистоннинг тўрттинчи рақамли дарвозабони ҳисобланади. Уларнинг трансфер нархи 400 минг евро! Суперлиганинг энг қиммат футболчилари орасида 51-ўринда қайд этилган ҳар икки дарвозабон Ўзбекистонда 53-бўлиб турипти. Бутун дунё дарвозабонлари орасида эса Омонов ҳамда Юсуповни 1021-ўриндан топиш мумкин.

5481584337091

Тўрттинчи ўринда бир-йўла иккита дарвоза қўрғонлари қайд этилгани учун, навбат бешинчи эмас, балки олтинчи ўринга берилади. Ушбу поғонадан ҳам трансфер нархи бир хил бўлган икки дарвозабон жой олган. Булар, "Бунёдкор"га тегишли бўлган Абдумавлон Абдужалилов ва "Қўқон-1912" дарвозасини ҳимоя қилаётган Ботирали Эргашевдур! Дарвоза даҳлсизлигини сақлаш учун майдонга тушадиган Абдужалилов ҳамда Эргашевнинг трансфер нархи 350 минг евро қилиб белгиланган. Суперлигада ҳам, ўзбекистонликлар орасида ҳам 72-ўринда қайд этилган икки дарвозабон жаҳоннинг энг қиммат дарвозабонлари ичида 1215-бўлиб туришипти.

2271560608482_1

Юқорида қайд этилган еттита дарвозабондан кейин, "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов 325 минг евролик нархи билан саккизинчи поғонадан ўрин эгаллаган. 18 ёшли истеъдод эгаси трансфер нархи бўйича "Насаф"нинг 8, Ўзбекистоннинг 90, Суперлиганинг 91-ўрнини эгаллаб турган бўлса, сайёрамизнинг барча дарвозабонлари ичида 1318-поғонада қайд этилган. Агарда Неъматов ўсишда давом этса, сўзсиз унинг келажаги порлоқ ва янада ўсиб бориш имконияти юқори!

7571579705564

Рўйхатимизда 9-бўлиб, "Металлург" дарвозабони Александр Лобанов жой олди. Лобанов 34 ёшни қарши олган бўлсада, топ-10дан жой олди. Бекобод клубининг асосий дарвозабони ўзбекистонлик барча футболчилар орасида 92-бўлса, бутун жаҳон дарвозабонлари ичида 1332-поғонада қайд этилган.

Lobanov

"Насаф"нинг яна бир ёш дарвозабони Умид Эргашев ҳамда "Машъал"нинг 23 ёшли вакили Раҳимжон Давронов топ-10нинг энг сўнгги ўрнига илиниб олишди. Ёш бўлишига қарамай, энг яхшилар қаторида эътироф этилаётган дарвоза қўриқчиларининг трансфер нархлари 250 минг евродандур! Давронов "Машъал"нинг энг қиммат футболчиси эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Иккала дарвозабон ҳам мамлакатимизнинг энг қиммат футболчилари рўйхатида 109-ўринда қайд этилган бўлса, жаҳон футболидаги энг қиммат дарвозабонлар ичида 1680-бўлиб туришипти.

 

Қуйида энг қиммат бўлган 10 та дарвозабоннинг рўйхати қулай кўринишда келтирилган:

1. Элдор Суюнов ("Пахтакор") - 700 минг евро.

1. Санжар Қувватов ("Пахтакор") - 700 минг евро.

3. Жавоҳир Илёсов ("Локомотив") - 500 минг евро.

4. Асилбек Омонов ("Сурхон") - 400 минг евро.

4. Ўткир Юсупов ("Навбаҳор") - 400 минг евро.

6. Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор") - 350 минг евро.

6. Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912") - 350 минг евро.

8. Абдувоҳид Неъматов ("Насаф") - 325 минг евро.

9. Александр Лобанов ("Металлург") - 300 минг евро.

10. Умиджон Эргашев ("Насаф") - 250 минг евро.

10. Раҳимжон Давронов ("Машъал") - 250 минг евро.

Топ-10 рўйхатидан четда қолган ва кейинги поғоналарни эгаллаб турган дарвозабонларимизга эътибор қаратсак, Ислом Абдуллаев ("Андижон", 225 минг евро), Игнатий Нестеров ("Локомотив", 200 минг евро), Музаффар Абдуллаев ("Қўқон-1912", 200 минг евро), Зафар Сафоев ("Бухоро", 200 минг евро), Суҳроб Султонов (АГМК, 200 минг евро), Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор", 150 минг евро), Акбар Тўраев ("Сурхон", 150 минг евро) ва Низомиддин Зиёвутдинов (АГМК, 150 минг евро) номларини кўришимиз мумкин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
НАЙДЁТСЯ ВСЁ!
16/03/2020 20:34
Элдорингам Санжарингам Уткирни олдида дамини олади.узларинча рейтинг класанлаю сифатида клаётган сейвларига караларинг.улариндан карт бусаям нестерев яхширо.Уткир Юсуповга етомиди ушанчунам Сал Кам 600 урин пасда юради.
SHAXBOZ Bekmurodov
17/03/2020 00:05
Boshidagi ikki darvazabon ham Nematovham kerak bo‘lsa boshqasiyam NASAFdan chiqqan.
Farruhbek Mamarazikow
16/03/2020 22:22
Бир бор экан бор йок экан Озбекистонда хам дарвозабон деганоари бор экан тугади
&
GENTLEMAN
16/03/2020 22:19
Nasaf futbol maktabi darvozabonlarni ham yaxshi yetishtiradi.
&
Isanbaevjavlon566@gmail.com
17/03/2020 17:31
Labanovga nima bor bu herda
&
Isanbaevjavlon566@gmail.com
17/03/2020 17:30
Eng zuri Utkir
&
Дилмурод
17/03/2020 13:37
Энг энг энг яхши дарвазобон Лабанов 1000000$ ???.
Nuriddin Uktamov
17/03/2020 07:34
Yusupov hozir eng zo‘ri
&
О_бек
16/03/2020 21:38
Де Хеани қўлқопи 900минг$????‍♂️