Ўзбекистоннинг ғалабаси Европада қандай баҳоланди?

Қатарда давом этаётган Осиё кубоги тобора қизғин паллага кириб бормоқда. Ушбу мусобақада Франция чемпионати вакили “Ланс” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам иштирок этаётгани боис,  ушбу мамлакатдаги спорт манбалари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларини ҳам кузатиб бормоқда.

Франция футболи, хусусан, “Ланс” клуби ва унинг ўйинчилари атрофидаги воқеаларни атрофлича ёритиб келаётган  lensois.com сайти қитъа чемпионатининг “В” гуруҳида Австралия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

IMG_1971

- Абдуқодир Ҳусанов ва Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги саргузаштлари давом этади. “Ланс” ўйинчиси энди мусобақанинг 1/8 финалида қатнашади. Ўзбекистонликлар Австралия терма жамоасига қарши учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди.

Сурия терма жамоасининг Ҳиндистон билан бўлган учрашувдаги ғалабаси таъсир ўтказмаслиги учун ўзбеклар гуруҳнинг охирги баҳсида бир олиши кифоя қиларди. Австралияликлар футболчиси Мартин Бойл 45-дақиқада пенальтидан ҳисобни очганига қарамай, ўзбекистонликлар дурангни уддалади.

Азизбек Турғунбоев баҳснинг 78-дақиқасида жавоб голини урди ва Ўзбекистон гуруҳда учинчи ўринга тушиб қолиш хавфидан буткул қутилди.

Францияда кўпчилик аввалги икки учрашувда бошланғич таркибида майдонга тушган Абдуқодир Ҳусанов бу гал ўйнамаганига эътибор қаратди. “ланс” ҳимоячисининг жароҳати ҳақида бирор маълумот тарқатилмаган эди.

Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар мураббийи ҳимоячи аввалги учрашувда сариқ карточка олгани учун бу гал уни ўйнатмасликка, шу орқали плей-оффда қатнашишини таъминлашга қарор қилган.

Бунгача икки марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ўзбекистонликлар айнан Ҳусанов ўйнамаган ўйинда турнирдаги биринчи голини ўтказиб юборди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси 30 январга белгиланган нимчорак финал учрашувига тайёралана бошлайди, - деб ёзди lensois.com сайти эксперти Кристоф Шаад.

Ўз навбатида, “Ланс” мухлислари ўзбек легионери Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрларни билдиришда давом этмоқда.

IMG_1892

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига франциялик мухлисларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳавола этади.

Hommes:

Терма жамоа сафида маҳоратини ошираётган яхши ёш ўйинчилар бор, уларнинг ҳар бири “Ланс”га қўшимча куч беради.

Loupiot28:

Яқин келажакда Ҳусанов бизга катта фойда келтира бошлайди.

508GT:

Ҳусанов ҳозирнинг ўзида жуда кучли футболчига айланган.

Hervede62:

Абдуқодир “Ланс”нинг ажралмас қисмига айланишига шубҳа йўқ. Ўзбекларни табриклайман.

Teitur62:

Абдуқодир рақибдан тўпни олиб қўйишга уста.

IMG_1354

Dael87:

Жуда катта салоҳиятли футболчилар бор. Биз Ҳусановни ушлаб қолишимиз керак. У бошланғич таркибда мунтазам ўйнаши керак.

Турғунбоев австралияликларнинг суперсериясига чек қўйди!

Термада 93 та гол урган Чхетри Ўзбекистон дарвозасини нега ишғол қила олмагани сабабини айтди

Ўзбекистон футболчилари бугун бир шов-шув кўтариш учун ўйнайди!

Австралия билан ўйин олдидан Ўзбекистон етакчиси ўзгарди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
24/01/2024 07:28
Яша Абдуқодир, санга ўхшаган футболчилар кўпайсин терма жамоамизда.
Rasul M
25/01/2024 08:33
Qaysi galabani aytishyapdi bu adminlar
Абдухаликов Мухаммад
24/01/2024 08:42
омад сени тарк этмасин Абдукодир