Термада 93 та гол урган Чхетри Ўзбекистон дарвозасини нега ишғол қила олмагани сабабини айтди
Қатарда давом этаётган Осиё кубогида фаолияти эътиборга молик ўйинчилар кўп. Хусусан, Ҳиндистоннинг энг кучли футболчиси Сунил Чхетри халқаро миқёсда кўп гол ургани билан ном қозонган.
Ҳиндистон миллий терма жамоасида 2005 йилдан бери тўп тепиб келаётган 39 ёшли форвард 145 та учрашувда рақиблар дарвозасини 93 маротаба ишғол қилди. Сунилга юзлик довонга етиши учун атиги еттита гол етишмаяпти.
Сунид Чхетри Осиё кубоги гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувда қатнашиб, Ўткир Юсупов дарвозасига ҳам хавф солди.
Чхетри учун Қатардаги мусобақа учинчи Осиё чемпионати ҳисобланади. Ҳиндлар 2011 ва 2019 йилдаги қитъа кубогида ҳам қатнашган.
Ҳиндистон терма жамоаси сардори журналистларга мусобақа ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.
- 2011 ва 2019 йилги Осиё кубогидан бери Ҳиндистон терма жамоаси имкониятларида катта ўзгаришлар бўлгани йўқ. Энг асосий фарқли жиҳат шундаки, ҳоўир рақибоар ҳақида кўпроқ маълумотга эгамиз, билимларимиз ошган. Чунки айни пайтда маълумот тўплашнинг имкони кенгайган. Буларнинг бари аввалги мусобақаларга қараганда ўйинларга пухтароқ тайёрланишга хизмат қилади.
Ҳиндистоннинг Австралия ва Ўзбекистон дарвозасига гол ура олмагани ва муаммо. Биз қўлдан келганча ҳаракат қиляпмих. Биз ўйинга тушганимизда тўп киритолмаймиз, деган фикр бўлмайди. Бу иш осон эмас, лекин Ўзбекистон билан ўйинда Австралияга қарши кечган ўйинга қараганда дарвозани ишғол қилиш имкони кўпроқ бўлди.
Бу иккиси жуда кучли жамоа ҳисобланади ва биз улар билан ўйнашга кўникмаганмиз. Агар сен рақибни яхшироқ билсанг, унга қарши ҳаракат қилиш енгилроқ бўлади. Бироқ ҳар доим жаҳон чемпионатларида қатнашиб келган Австралия ёки Осиёнинг энг кучли термаларидан ҳисобланган Ўзбекистон билан ўйнаб юрмаган терма жамоа учун уларга қарши туриш осон эмас.
Ишонтириб айтаманки, бу жамоалар билан баҳсда гол уриш ниятимиз бор эди, айрим вазиятлар яратилган бўлса-да, мақсадимизга эриша олмадик. Ўзбекистонга қарши беллашувда Рахулнинг боши билан берган зарбаси, Махеш ва менинг уринишларим беҳуда кетди. Ўзбеклар эса, ўзлари яратган вазиятлардан гол уриб кетди. Мана шу катта турнирларда жамоаларнинг фарқини кўрсатади.
Осиё кубогида жисмонан яхши ривожланган терма жамоаларга қарши ўтказган ўйинларимиз бизга тажриба бўлди. Бу баҳсларда йўл қўйган хато ва камчиликларимизни тузатиш – энг муҳим вазифа.
Мен ҳар доим терма жамоа учун яхши натижалар қайд этиш мақсадида тўп тепади. Бу Осиё кубогими, ўртоқлик ўйиними ёки шахмат мусобақаси бўладими, бунинг фарқи йўқ. Ҳеч нарсага қарамай, мен ўз юртим терма жамоаси учун гол уришни истайман, - деди Сунил Чхетри.
Ўзбекистон футболчилари бугун бир шов-шув кўтариш учун ўйнайди!
Австралия билан ўйин олдидан Ўзбекистон етакчиси ўзгарди!
Фикрлар
Мен ҳар доим терма жамоа учун яхши натижалар қайд этиш мақсадида тўп тепади (тепаман)
ettita -> yettita
etishmayapti -> yetishmayapti
hoo‘ir raqiboar -> hozir raqiblar
....
g'ij-g'ij xato!