Ўзбеклар “ёмон” қиляпти!

“Энергетик-БГУ” Беларусь олий лигасининг кашфиётига айланди. Минсклик “талабалар” чемпионатда пешқадам БАТЭни таъқиб қилишда давом этмоқда ва мавсум якунланида совринли ўринларга даъвогарлик қилиши кутиляпти.

Бу жамоанинг муваффақиятлари тўлиқ ўзбек футболчиларига боғлиқ бўлиб турибди. Жамоанинг асосий юлдузи сифатида ўнта учрашувда 11 та гол ва тўртта ассист билан мусобақа тўпурари ва энг фойдали ўйинчиси бўлиб турган Бобур Абдухолиқов тан олинган бўлса-да, клубдаги бошқа ҳамюртларимиз – Шоҳруҳбек  Абдураҳмонов, Абдулқодир Ҳусанов ҳам асосий фигуралар сифатида эътироф этилмоқда.

38538_6297cbfed0e240d56ea27474d0d37384

Буни Беларусь чемпионати таҳлилчиларининг ҳар икки футболчимиз ўйинига берган баҳосидан билиб олса бўлади.

Абдулқодир Ҳусанов, 18 ёш.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси тарбияланувчиси “Энертегик-БГУ” асосий таркибидаги энг ёш ўйинчи. Февраль охирида 18 га тўлди. Шунга қарамай, жамоада энг кўп ўйнаётганлардан бири. Фақат уч футболчи – Ҳусанов, Артём Макавчик ва Ярослав Макушинский ўнта учрашувни тўлиқ ўтказган холос.

Абдулқодирнинг энг даҳшатли “қуроли” – жарима нуқтасидан йўлланган ўта кучли зарбаларидир.  У тепган тўп дарвозага етиб боргунича траэкториясини ўзгартиради ва шу орқали дарвозабонларни қийнаб қўяди. Ҳусанов худди ана шундай зарба билан “Нёман” дарвозасини ишғол қилди.

Ёш ҳимоячи жамоадошларига ҳам гол уриши учун имконият яратиб берди. Хусусан, Бобур Абдухолиқов унинг пасидан унумли фойдаланди.

Ҳусановнинг голлари сони ошиши мумкин эди. Лекин унинг жарима нуқтасидан йўллаган зарбаларини Сергей Черник (“Шахтёр”), Владимир Бушма (“Торпедо-БелАЗ”) ва Евгений Абрамович (“Арсенал”) каби дарвозабонлар катта қийинчилик билан бўлса-да, қайтаришга эришди.

Абдулқодир Ҳусанов ҳаракат давомида 95 та, узоқ масофага 85 та пас узатди. Унинг пасларидан 57,6 фоизи жамоадошларига аниқ етиб борди. Бу кўрсаткич бўйича 18 ёшли футболчимиз олий лиганинг энг кучли 15 нафар футболчиси рўйхатидан жой олган.

Ҳусановнинг ҳимоя чизиғидаги ишончли ўйини натижасида “Энергетик-БГУ” гранд клублар – БАТЭ ва “Шахтёр-Солигорск” билан энг кам гол ўтказган учта жамоадан бири бўлиб турибди.

Абдулқодир ҳимоя чизиғидаги яккакурашларда 70 ва “иккинчи қават”даги курашда 57 марта иштирок этиб, бу борада жамоаси етакчиси ҳисобланади. У ҳаводаги курашларнинг 72 фоизида рақибдан устунлик қилди.

38890_16eac77c61e919539e819750d3b3106b

Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 23 ёш

Ўзбекистонлик футболчилардан яна бири – Шоҳруҳбек Аюдураҳмонов Свирепа билан биргаликда майдон марказида устунлик ўрнатган. “Пахтакор” тарбияланувчиси Беларусь чемпионатига келиши билан “Энергетик-БГУ”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. У дастлабки ўнта турдан фақат иккитасида захирага олинди холос, қолганларида тўлиқ ҳаракат қилди.

Абдураҳмонов олий лигада узоқ масофадан энг кўп – 19 марта зарба берган ўйинчи ҳисобланалди. Шоҳруҳбек лигадаги ягона голини майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйиб, дарвоза томон узоқ масофани босиб ўтганидан кейин аниқ зарба билан киритди.

Ўзбек ярим ҳимоячисининг ҳисобида бир жуфт голли пас ҳам бор.

Бундан ташқари, рақиблар “Энергетик-БГУ” футболчилари орасида энг кўп Абдураҳмоновга қарши ўйин қоидасини бузди. Уни 21 марта қоидага зид равишда тўхтатиб қолишди. Ҳамюртимиз 44 та уриниш билан рақибни кўп алдаб ўтиш бўйича ҳам энг кучли ижрочилар қаторида.

Бундан ташқари, 23 ёшли ўйинчининг ўзи ҳам рақибга нисбатан 25 марта фол ишлатган ва бу лигада учинчи кўрсаткич. Мутахассислар унинг фолларини рақиб жамоа ҳужумини тўхтатишда самарали бўлганини таъкидлади.

20220413172251

Бобур Абдухолиқов, Абдулқодир Ҳусанов ва Шоҳруҳбек Абдураҳмоновдан ташқари “Энергетик-БГУ”да Аббосбек Жумақулов ҳам бор. Бу футболчимиз янги жамоасидаги дебют учрашувини 10-турда ўтказди ва жамоадошлари учун пенальти ишлаб берди.

Жаноб Моуриньо, Шомуродовга бир қараб қўйинг!

Легионеримиз премьер-лиганинг энг қиммат ўйинчисига айланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
salahidin
15/06/2022 05:37
Бизда шунака факат мактаниш