Ўзил қишда
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

TMW нашрининг хабар беришича 30 ёшли германиялик футболчининг “канонирлар” бош мураббийи Унаи Эмери билан муносабатлари дарз кетган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзил белидаги жароҳати сабаб АПЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган “Хаддерсфильдг”га қарши ўйинда иштирок эта олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ўзил жорий мавсум АПЛда ҳозирча 10та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.