Пакьяо навбатдаги жангини Малайзияда ўтказади

Саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони филиппинлик Мэнни Пакьяо шу йилнинг май ёки июн ойида рингга қайтишни режалаштирмоқда. Аввалроқ спортчи 14 апрел куни Жефф Хорн ва Теренс Кроуфорд ўртасидаги беллашувнинг андекард жангида иштирок этишдан бош тортган.

Унинг кейинги жанги Малайзияда ташкил этилади. Жанг санаси ва рақиб номи ҳозирча номаълум. Бироқ рақиб ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Лукас Матиссе ва икки вазн тоифасининг собиқ чемпиони Дэнни Гарсия бўлиши мумкин.