Пакьяонинг кейинги рақиби аниқ бўлди
Ads

Ўрта оғир вазн тоифасида WBA Regular титили соҳиби Мэнни Пакьяо ўзининг келгуси жангини WBA Super чемпиони Кит Турманга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Fox Sports журналисти Майк Коппинджер хабар бермоқда. Томонлар 13 июль куни АҚШда жанг ўтказиш борасида музокара ўтказмоқда. 

Маълумот учун, Турман ўзининг сўнгги жангини жорий йилнинг январь ойида ўтказган ва Хосесито Лопесни мағлуб этган эди. Пакьяо эса сўнгги бор Эдриен Бронерни очколар ҳисоби бўйича енгган.