Пандев Шомуродов йўқлигини билдирмайди

“Женоа” ҳужумчиси Горан Пандев жамоаси билан янги шартнома тузди.

Македониялик тажрибал футболчи  Генуя шаҳри жамоаси шарафини яна бир давомида ҳимоя қилишга тайёр.

Горан Пандев жамоа асосий таркиби учун курашда Элдор Шомуродовга ютқазиб қўяётган эди. Ўтган мавсумда у А Серияда 29 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилган ва уч бор голли пас оширган.

Элдор Шомуродов “Рома”га ўтаётгани боис, “Женоа” мураббийлар штабида маҳоратли ҳужумчига эҳтиёж туғилмоқда.

Горан Пандев Шимолий Македония терма жамоаси билан илк бор Европа чемпионати финал босқичида қатнашганидан кейин халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!