Паола Плиего ўзбек тилини ўрганиб олибди
Яқиндагина қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибига қўшилган Паола Плиего кеча ниҳоясига етган қиличбозлик бўйича Марказий Осиё кубогида бронза медалини қўлга киритди. Спортчимиз бу ҳақида ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ўзбек тилида махсус пост қолдирди.
Плиего ўз саҳифасида "Ўзбекистон учун биринчи медалим", дея ёзиб қолдирган. Ўз навбатида биз ҳам бундай медаллар сони янада кўп бўлишини тилаб қоламиз.
Фикрлар