Пара дзюдо: Нур-Султон Гран-Присини 2 та медаль билан якунладик
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтказилган пара дзюдо бўйича халқаро Гран-При мусобақаси ўз якунига етди.
Дунёнинг 21 та давлати иштирок этган мусобақада Ўзбекистон пара дзюдо терма жамоаси 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Нур-Султондаги турнирда J2 классида эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида Шерзод Намозов олтин, -90 кг вазн тоифасида Шариф Ҳалилов бронза медалига сазовор бўлди.
Таъкидлаш керакки, ушбу Гран-При 2024 йил Париж мезбонлигида ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари бериши билан янада аҳамиятлидир.
Фикрлар