Пара дзюдо. Терма жамоамиз Анталия Гран-Присини 2-ўринда якунлади!

1-2 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи пара дзюдо бўйича халқаро Гран-При турнирига мезбонлик қилди.

Мусобақанинг сўнгги кунида терма жамоамизнинг икки нафар аъзоси шоҳсупага кўтарилди. Жумладан, эркаклар ўртасида Ж2 классида -90 кг вазн тоифасида Довурхон Кароматов олтин ҳамда +90 кг вазн тоифасида Аловиддин Жўрақулов бронза медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди. 

Гран-Прининг дастлабки кунида эса икки нафар пара дзюдочимиз – Шерзод Намозов ва Учқун Қуронбоев 2 та олтин медалга сазовор бўлган эди. Шу тариқа терма жамоамиз аъзолари Анталиядаги турнирни 3 та олтин ва 1 та бронза медали билан якунлашди.

Эътиборлиси, дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан энг кучли полвонлар иштирок этган ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!