Пара дзюдо. Терма жамоамиз Хейдельберг Гран-присида кучли тўртликдан жой олди!

Германиянинг Хейдельберг шаҳри мезбонлик қилган пара дзюдо бўйича ИБСА халқаро Гран-при турнири ўз ниҳоясига етди.

Мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар ўртасида J2 классида -73 кг вазн тоифасида Феруз Сайидов кумуш, J2 классида -60 кг Шерзод Намозов, J2 классида -73 кг вазн тоифасида Учқун Қуранбоев ҳамда аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида Кумуш  Хўжаева бронза медалга сазовор бўлди.

Гран-прининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун омадли кечди. Жумладан, бундан аввалроқ аёллар ўртасида J1 классида -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Улжон Амриева олтин медалга сазовор бўгани ҳақида маълум қилган эдик. Шундан сўнг эркаклар ўртасида J2 классида -90 кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Довурхон Кароматов ҳам барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, аёллар ўртасида J2 классида +70 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчимиз Моҳинур Пармонова бронза медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

5_19

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Хейдельберг Гран-присини 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 7 та медал билан якунлади. Эътиборлиси, терма жамоамиз дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан 200 дан ортиқ энг сара пара дзюдочилар иштирок этган ушбу мусобақада умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!