Пара енгил атлетика. Ўзбекистон чемпионатида юқори натижалар қайд этилди

Ангрен шаҳрида жойлашган “Янгиобод” спорт базаси мезбонлик қилган пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Рекорд даражада спортчилар иштирок этган мусобақа ҳар қачонгидан ҳам қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлди. Бундан ташқари, терма жамоамизнинг етакчи спортчилари ушбу мусобақа давомида бир қатор рекордларни ва юқори натижаларни қайд этганини алоҳида эътироф этиш лозим. Жумладан:

Найза улоқтириш

Нурхон Қурбонова – 20.74 метр натижа билан Паралимпия ўйинлари рекордини 49 см га янгилади янгилади.
Шахина Йигиталиева - 45,50 метр натижа билан дунё рейтингидаги энг яхши натижани (40.45 метр) 5.05 метрга янгилади. 
Бобур Исомиддинов - 40.07 метр натижа билан дунё рейтингида кучли олтиликка кирувчи натижани қайд этди. Ушбу спортчимиз жорий йил 17-26 май кунлари Кобе шаҳрида бўладиган Жаҳон чемпионатида айни шу натижасини қайд этса, Париж-2024 лисензиясини қўлга киритади.

Ядро улоқтириш

Моҳигул Ҳамдамова - 10.12 метр натижа қайд этиб ўзининг шахсий натижасини (9.31 метр) 1.19 метрга яхшилади.
Дилафруз Ахмадхонова - 9.36 метр натижа билан дунё рейтингида 3-натижани қайд этди. 
Кубаро Ҳакимова -10 метр натижа билан дунё рейтингидаги энг яхши натижани (9.90 метр) 10 см га янгилади.
Муҳаммад Рихсимов - 14.84 метр натижа билан дунё рейтингида 2-натижани қайд этди. 
Хусниддин Норбеков - 16.29 метр натижа билан 2024 йилги мавсумда дунёнинг энг яхши натижасини (15.37 метр) 92 см га янгилади.
Нурхон Қурбонова - 7.92 метр натижа билан дунё рейтингида 2-натижани қайд этди

Узунликка сакраш

Асила Мирзаёрова - 5.11 метр натижа билан 2024 йилги мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди
Дониёр Салиев - 7.32 метр натижа билан 2024 йилги мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди
Омад Хасанов - 6.95 метр натижа билан 2024 йилги мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди
Ёқутхон Холбекова - 5.61 метр натижа билан  2024 йилги мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди

Эслатиб ўтамиз, пара атлетларимизни олдинда 17-26 май кунлари Япониянинг Кобе шаҳрида Жаҳон чемпионати кутиб турибди. Ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лисензия бериши билан янада аҳамиятлидир.

Бахтиёр Тоштемиров.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию