Пара енгил атлетикачиларимиз кучли учликда боришмоқда!

Шу кунларда Франция пойтахти мезбонлик қилаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг 103 мамлакатидан 1200 нафардан ортиқ пара атлет 196 та медаллар жамланмаси учун ўзаро баҳс олиб бормоқда.

Қувонарлиси, айни дамда терма жамоамиз 4 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликда бормоқда.

Париждаги жаҳон чемпионатида вакилларимизнинг иштироки давом этмоқда. Мусобақа 18 июлга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!