Пара каноэ. Бугун яна 2 нафар ҳамюртимиз жаҳон чемпионатида медаллар учун стартга чиқади

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Канаданинг Галифакс шаҳрида пара каноэ бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун ушбу мусобақада икки нафар вакилимиз финал баҳсларида стартга чиқади. Жумладан, аёллар ўртасида KL3 классида стартга чиққан ҳамюртимиз Шахноза Мирзаева ҳамда VL3 классида баҳсларга киришган Ҳайтмурод Шерқўзиев жаҳон биринчилигининг медаллар учун баҳс олиб боради.

Пара каноэчиларимиз иштирокидаги беллашувлар Тошкент вақти билан соат 18:44 да бошланиши режалаштирилган. Вакилларимизга ушбу баҳсларда омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!