Пара каноэ. Бугун яна 2 нафар ҳамюртимиз жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди
Хабар берганимиздек, айни кунларда Канаданинг Галифакс шаҳри пара каноэ бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Мусобақанинг дастлабки кунида 2 нафар ҳамюртимиз стартга чиқади. Жумладан, эркаклар ўртасида VL3 классида Ҳайтмурод Шерқўзиев ҳамда аёллар ўртасида KL3 классида Шахноза Мирзаева ўз иштирокини бошлайди.
Ҳайтмурод Шерқўзиев саралашда Янги Зелландия, Аргентина, Испания, Буюк Британия, Франция, Уругвай ҳамда мезбон Канада вакилларига қарши кураш олиб борса, Шахноза Мирзаевага Нигерия, Канада, Германия, Буюк Британия, Бразилия, Австралия ва АҚШ спортчилари рақиблик қилади.
Ҳайтмурод Шерқўзиев иштирокидаги беллашув Тошкент вақти билан соат 18:20 да, Шахноза Мирзаева иштирокидаги баҳс эса 18:35 да бошланиши режалаштирилган.
Биз спортчиларимизга бўлажак баҳсларда омад тилаймиз.
Фикрлар