Пара самбочиларимиз Жаҳон кубогига жўнаб кетди
10-12 апрель кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича кўзи ожизлар ўртасида (S-1 йўналиши) Жаҳон кубоги беллашувлари ўтказилади.
Мусобақада ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этишади. Вакилларимиз бугун мусобақага йўл олишди.
Терма жамоамиз баҳсларга қуйидаги таркибда йўл олди:
-64 кг: Чарос Ортиқова
-64 кг: Исоқжон Абдураҳмонов
-79 кг: Қосим Сафарқулов
-98 кг: Ўлмас Райимов
Мураббий: Шерзод Исматиллаев.
Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси хабар бермоқда.
Фикрлар