Паралимпия. 5х5 футболчиларимиз Осиё чемпионатига тайёрланмоқда

Айни кунларда кўзи ожизлар ўртасидаги 5х5 футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари пойтахтимизда жойлашган Миллий паралимпия қўмитаси спорт базасининг сунъий қопламали майдонида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Ушбу йиғин футболчиларимиз учун жорий йил 9-20 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Айтиш лозимки, Ҳиндистондаги мусобақа 5х5 футбол терма жамоамиз аъзолари учун биринчи халқаро мусобақа ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!