“Париж-2024”: Аргентина терма жамоасини ўғри урди

Париж Олимпиадасини мағлубият билан бошлаган ва катта можарони бошдан ўтказган Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Маскерано шогирдлари дуч келган нохуш воқеа ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, Олимпия ўйинларидаги илк учрашув олдидан терма жамоа ярим ҳимоячиси Тьяго Альмаданинг қимматбаҳо шахсий буюмлари ўғрилаб кетилган.

Бизга ажратилган машғулот майдончасига ўғри тушди. Тьяго Альмаданинг қимматбаҳо нарсалари ва соатини ўмариб кетишган. Биз бу ҳақда гапирмоқчи эмасдик.

Лекин бу ерда бизни мунтазам қаттиқ текширишяпти, ҳар қандамда аккредитация кўрсатишимизни, шахсни тасдиқловси ҳужжат беришимизни талаб қилишмоқда. Шунга қарамай, ғалати ишлар ҳам бўляпти,  - деди Хавьер Маскерано.

Олимпия ўйинлари чемпионлигига даъвогар саналган аргентиналиклар биринчи учрашувда Марокаш терма жамоасидан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!