"Париж-2024". Ўзбекистон - Испания: Матнли трансляция
Вазиятлардан онлайн хабардор бўлиш учун саҳифани янгилаш кифоя
Олимпиаданинг биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон - Испания учрашувидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
- 90+9

Қўшиб берилган вақт тугади! Вакилларимиз биринчи ўйинда Испанияга мағлуб бўлишди.
- 90+8

Алиқуловнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди!
- 90+7
Йўқ! Пенальти белгилашга асос йўқ деб баҳоланди
- 90+7

Пенальти текширилмоқда! ВАР кузатмоқда ҳозирча, ўйинда тўхталиш
- 90+5
Қўшиб берилган вақтда вакилларимиз фаол ўйнамоқда, Умаралининг зарбаси ноаниқ чиқди!
- 90

Ўйинга 8 дақиқа қўшиб берилди
- 89
Аббоснинг пасига Муҳаммадқодир етиб келди, аммо узатма кучсиз чиқди
- 87
Вакиллармиз олдинга ўтди, Аббоснинг узатмаси ноаниқ кетди
- 83
Алиқуловнинг тепган тўпи ноаниқ кетди
- 80
Норчаевга нисбатан қоида бузилди, яқин масофадан жарима тўпи!
- 78

Шомуродовнинг ўрнига Иброҳим Иброҳимов тушди
- 75

Фермин Лопеснинг ўрнига Диено Лопес тушди
- 72
Шомуродовнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади!
- 68

Холматов майдонга тушиши билан қоида бузди ва сариқ олди
- 66

Ўзгариш: Бўриев ва Жалолиддинов ўрнига Диёр Холматов ҳамда Русланбек Жиянов тушди
- 62

Афсуски гол ўтказиб юбордик! Пенальтидан уролмаган Серхио Гомес ўйиндан гол урди. Ҳимоямиз ожиз қолди
- 62

Абдурауф Бўриев қоида бузди ва сариқ олди
- 60

Остоннинг ўрнига Норчаев тушди
- 59

Абдувоҳиииииииииииид! Пенальтини қайтардиииии!
- 57

Испания фойдасига пенаьти! Аббосбек жарима майдончаси ичида рақибини йиқитди
- 55
Пубилнинг зарбаси кучсиз чиқди, Абдувоҳид ўз ўрнида
- 53
Вакилларимиз олдинга ўтди, Остоннинг узатмасига Аббосбек етиб келолмади
- 50
Испания ҳужумга ўтди, Миранданинг зарбаси хавфли аммо ноаниқ чиқди
- 48
Таймни вакилларимиз фаол бошлади, Остоннинг зарбаси кучсиз чиқди
- 46

Иккинчи таймга старт берилди
- 45+6

Қўшиб берилган вақт тугади, танаффус...
- 45+5
Испанлар ҳужумга ўтди, Баенанинг зарбасини Неъматов қайтарди
- 45+1

Гоооооооооооооооол! Элдор Шомуродов пенальтини голга айлантирди
- 45

Пенальти белгиланди! Бизнинг фойдамизга
- 43

Вакилларимизга нисбатан қоида бузилган буўлиши мумкин, ВАР текширмоқда, катта эҳтимол пенальти белгиланади
- 41
Вакилларимиз яна ҳужумда қоида бузди
- 38
Жасурнинг зарбаси хавфли чиқди, аммо Теньяс ўз ўрнида!
- 36
Вакиллармиз фойдасига хавфли жарима зарбаси!
- 36

Жасур Жалолиддинов дарвозабонга нисбатан қоида бузди ва сариқ олди
- 34
Аббоснинг узатмасига Элдор етиб келолмади!
- 32
Голдан кейин вакилларимиз олдинга ўтди, Остон бурчак зарбаси ишлолмади
- 29

Афсуски гол ўтказиб юбордик! Жарима зарбасидан узатилган тўпни Пубил дарвозага жойлаб қўйди
- 24
Испанлар фаолликни бошлади, Адбуқодир Ферминни йиқитди, жарима зарбаси
- 21
Вакилларимиз чиройли ўйин намойиш этяпти
- 19
Испанлар ҳужумга зтди, аммо Баена Жасурни йиқитди, тўп бизда
- 16
Вакилларимиз хавфли вазият яратди, Элдор тўпга етиб бормади
- 14
Остон Урунов бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо дарвозабон улгурди
- 12
Баенанинг жармадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
- 10
Испанлар ҳам фаолликни оширди, тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти
- 7

Кубарси Жасурни йиқитди ва сариқ олди
- 4
Вакилларимиз ҳужумда қоида бузди
- 2
Ўйинни вакилларимиз фаол бошлади, Элдор Шомуродовнинг узатмаси Умарали Раҳмоналиевга етиб бормади
- 1

Бош ҳакам хуштагини чалди ва ўйинга старт берди
- *
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Париж-2024 футбол бўйича очилиш баҳси бошланиш арафасида!

Изоҳлар (0)