Париж Олимпиадаси 2-саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Париж Олимпиадаси 2-саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Мидори Ҳонда ва Людмила Карачик иштирок этди.

"Осиё ўйинларидан сўнг бир ойга яқин вақт давомида йиғин ўтказдик. Япония ва Вьетнам сингари кучли терма жамоаларга қарши баҳс олиб боришдан хурсандмиз. Сўнгги йилларда жамоамиз ўсишга эришди ва мухлисларимиздан бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Ўзбекистон терма жамоасини юқори даражага олиб чиқишда давом этамиз", - деди термамиз устози.

Людмила Карачик ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бизнинг асосий мақсадимиз Олимпиадага йўл олиш ва бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Мен ва барча жамоадошларим эртанги учрашувга тайёрмиз", - дея қисқа гапирди Людмила Карачик. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!