Пас "Реал"га қаттиқ шарт қўйди
Мадридликлар кўнармикин
«Комо» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николас Пас яна мадридлик «Реал» сафида тўп суриш истагини билдирган.
Аргентиналик футболчи ўтган ёзда тарбияланган жамоасига қайтиш таклифини рад этган эди. Сабаби – у «Реал» асосий таркибида доимий ўрин олиш имконияти жуда кам деб ҳисоблаган. The Touchline нашри El Debate манбасига таяниб хабар беришича, 22 ёшли Пас келаси йили «Реал»га қайтишга қарши эмас, бироқ фақат битта шарт билан – унга мунтазам ўйин амалиёти кафолатланса, холос.
Жорий мавсумда Николас Пас «Комо» таркибида 14 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 80 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Хабарга кўра, айнан шу миқдор эвазига «Реал» келаси ёзда амалдаги келишув шартларига мувофиқ уни қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Изоҳлар (0)