Пауло Дибала учун йил якунига етди!
"Рома" футболчиси Пауло Дибала сешанба куни тиббий кўрикдан ўтди ва Италиядаги бир нечта манбалар аргентиналик футболчи 2023 йил охиригача сафга қайтмаслигини ёзмоқда. Текширув шуни кўрсатдики, ҳужумчининг чап сони шикастланган. Шу сабаб у камида уч ҳафта майдонга туша олмайди.
Шу тариқа, 30 ёшли форвард "Шериф" ва "Болонья"га қарши ўйинлардан ташқари "Наполи" ва "Ювентус"га қарши муҳим баҳсларда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.
Маълумот ўрнида, Пауло жорий мавсум А Сериянинг 11 ўйинида 4 гол ва 6 ассист қайд этишга муваффақ бўлди.
Фикрлар