Павлович ва Аспинэлл ўзаро титуль жанги ҳақида фикр билдиришди
Сергей Павлович ва Том Аспинэлл ўзаро титуль жанги ҳақида фикр билдиришди.
Бироз олдин, Джон Джонс (27-1, 1NC) жароҳат олгани ва унинг Стипе Миочичга (20-4) қарши жанги бекор қилинганини эълон қилгандик.
UFC ташкилоти эса 12-ноябрь санасидаги UFC 295: Prochazka vs. Pereira турнирида ушбу вазннинг икки даъвогари ўртасида вақтинчалик чемпионлик камари учцн жангни ўтказмоқда. Икки жангчининг фикрларидан келиб чиқсак, Сергей Павлович ҳам (18-1), британиялик Том Аспинэлл (13-3) ҳам ниҳоятда хурсанд эканини сезиш қийин эмас.
Сергей Павловичнинг бу жанг эълон қилинига оид реакцияси:
"Ҳаммага салом! Джон Джонс жароҳат олиб, турнирда иштирок этишдан бош тортибди. Менга эса Том Аспинэллга қарши ўша турнирда вақтинчалик чемпионлик камари учун жангга чиқишни таклиф қилишди. Бу таклифга ўйлаб ўтирмасдан ижойиб жавоб бердим. Энди, жангнинг ўзига жиддий тайёрланаман. Қани, олға!"
Том Аспинэллнинг жанг анонсига берган изоҳи:
"Ҳаммага хайрли кун! Бу аниқ ҳақиқат. Менинг Сергей Павловичга қарши жангим тасдиқланди. Телефоним қўнғироқлардан портлаб кетиш арафасида. Инсонлар жуда кўп нарсани билишга интилишмоқда. Аммо, менда улар билан гап сотиб ўтириш учун вақт кам. Шундай экан машғулотга хўр бериш вақти. Бир неча ҳафтага ижтимоий тармоқларда кўринмай кетсам маъзур тутасизлар. Ҳамманинг қўллаб-қувватлаши ва меҳрини юксак қадрлайман. Раҳмат!"
Фикрлар