Про лига. 3-тур учрашувлари якунланди. Турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг

Про лиганинг 3-тур баҳслари ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда хам бир қатор қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтди. 

Жумладан, турнинг марказий ўйинларидан бири ҳисобланган “Шўртан” ҳамда “ФарДУ” жамоалари ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги  дуранг билан якунланди.  Шунингдек, “Металлург” ва “Каттақўрғон” ўз учрашувларида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. 

Айни вақтда турнир жадвалида ҳали мағлубият нима эканлигини билмай келаётган Вадим Шадиматов шогирдлари пешқадам бўлиб турибди. Жамоа ҳисобида 9 очко мавжуд.

 Қуйида турнир жадвалидаги холат билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!