"Пахтакор" - "Олимпик" учрашуви превьюси

  • 24 сентябрь, 2024, 18:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 20-турида мухлисларни Тошкент дербиси кутмоқда. Шу куни амалдаги чемпион - "Пахтакор"  пойтахтнинг бошқа жамоаси - "Олимпик"га қарши баҳс олиб боради.

Tecno

"Шерлар" матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ҳозирча жамоалар беш бор тўқнаш келган. Шуларнинг иккитасида "Пахтакор", биттасида "Олимпик" зафар қучган, яна икки учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. "Пахтакор" ушбу беллашувларда 8 гол уриб, ўз дарвозасидан 6 тўп ўтказиб юборган.

"Пахтакор" ва "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйин 25 сентябрь, чоршанба куни соат 17:30да "Жар" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!