"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди
"Пахтакор" жамоаси Анталиядаги 3-назорат учрашувини ўтказди. Шимолий Македониянинг "Пелистер" клубига қарши кечган баҳсда "шерлар" 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ягона гол ироқлик вингер Башар Ресан томонидан киритилди.
Биринчи бўлимда: Расул Маматов, Ҳожиакбар Алижонов, Шаҳзод Азмиддинов, Дилшод Абдуллаев, Шерзод Насруллаев, Сардор Мирқобилов, Абубакир Шукуруллаев, Жамшид Рустамов, Беҳруз Ўктамов, Башар Ресан, Даврон Тўлаганов;
Иккинчи бўлимда: Санжар Қувватов, Дилшод Саитов, Заид Таҳсин, Муҳаммадали Дилшодбеков, Муҳаммад Бобур Каримов, Сардор Собирхўжаев, Сардор Мирқобилов, Достонбек Ҳамдамов, Яхё Ўринбоев, Жамшид Рустамов, Даврон Тўлаганов.
Фикрлар