"Пахтакор" 800 минг доллар ишлаб олди. "Насаф"чи?

Хабарингиз бор, "Пахтакор" ва "Насаф" ОФК таснифидаги мусобақаларда иштирок этади. Мамлакатимиз грандлари ушбу мусобақалар орқали орқали қанча пул ишлаб топади? 
Жорий мавсумдан старт олган Элит чемпионлар лигаси ва "ОЧЛ" мусобақаларида моддий томондан анча яхшиланиш кузатилган. 

"Пахтакор" Элит Лигада иштирок этгани учун 800 000 минг доллар ишлаб топади. Мусобақадаги ҳар бир ғалабаси учун, клуб ғазнасига 100 000 минг доллар келиб тушади. Дуранг ёки мағлубият учун ҳеч қандай пул тўланмайди. 
"Насаф" кураш олиб бораётган турнирда иштирокни ўзи учун 300 000 минг доллар ишлаб олди. Ҳар бир ўйиндаги ғалаба учун эса, 50 000 минг доллардан пул тўланади. Бу мусобақада ҳам дуранг ва мағлубият учун ҳеч қандай пул тўланмайди. 

Демак, шу кунга қадар "Пахтакор" "Элит лига"да 800 000 ишлаб топган бўлса, "Насаф" ҳисобига 350 000 ("Шабаб Ал Аҳли") устидан қозонилган ғалаба учун берилган 50 000) минг доллар келиб тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!