"Пахтакор" билан боғлиқ 110, 48, 150 рақамлари
Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган "Пахтакор" гуруҳ босқичида юришини тўхтатди.
"Шерлар" кеча гуруҳдаги 6-турни ўтказди ва 3 очкони қўлга киритди. Учрашувдаги ягона гол 79-дақиқада Пўлатхўжа Холдорхонов ҳисобига ёзилди.
Эътиборлиси, "Эйр Форс"га қарши баҳс жорий мавсум Питер Хюистра шогирдлари учун мусобақадаги илк ғалабага айланди. Тошкентликлар гуруҳда 7 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллади ва плей-оффга чиқа олмади.
Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида "Пахтакор" қайд этган рақамларни ёзиб қолдирди. Жамоа ОЧЛда 110-ўйинини ўтказди. Учрашувларда 48 ғалабага эришган "шерлар" 150 та гол урди.
Фикрлар