"Пахтакор" бугун чемпионликни расмийлаштирадими? "Қўқон-1912" рақибнинг чемпионлигини ортга сура оладими?

"Пахтакор" Суперлиганинг 23-турида Тошкентда "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Тошкентликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Мазкур баҳсдаги ғалаба "шерлар"нинг Ўзбекистон чемпионатида 13-бор олтин медалларга эга чиқишини таъминлаши мумкин. Шу сабабли беллашув жуда катта аҳамиятга эга. Қолаверса, қўқонликлар совриндорлар қаторидан ўрин олиш учун курашни давом эттирмоқда.

Қўқонликлар билан кечадиган беллашувни дисквалификация сабабли Ҳожиакбар Алижонов ва Жалолиддин Машарипов ўтказиб юборади. Рақибдан Аваз Маматхўжаев сариқ карточкалар туфайли ўйнамайди. Суҳроб Бердиев ва Шоҳназар Норбековда эса жароҳат мавжуд.

"Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 29 баҳснинг 17тасида "Пахтакор" зафар қучган. 7 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 5 марта рақиб ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 77 марта ишғол қилган тошкентликлар 40 гол ўтказиб юборган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 12тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, биттадан тўқнашув дуранг ва меҳмонлар ютуғи билан тугаган. 6 баҳсда пойтахтликлар йирик ҳисобда зафар қучган. Уйда 52 тўп киритган "шерлар" ўз дарвозасидан 17 гол олиб чиқишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2000 йил кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йили Тошкентда "Пахтакор" 3:1 натижаси билан муваффақиятга эришган.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув бугун "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
20/11/2020 16:03
Quqonga omad va ģalaba..... Pahtakorga maģlubieat