"Пахтакор" Суперлига 22-турида 1 ноябрь куни Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. Клуб матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

"Шерлар"дан мазкур баҳсни Аброр Исмоилов сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли ўтказиб юборади. Жамоаларда дисквалификация билан боғлиқ бошқа йўқотишлар мавжуд эмас.

Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 25 марта ўзаро тўқнаш келган. 18 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 3 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. Пойтахтликлар 42 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 5 муваффақиятни "Пахтакор" йирик ғалаба билан қўлга киритган. Олмалиқда кечган 12 ўйиннинг 9тасида "шерлар" устун келган. Мезбонлар эса 3 учрашувда ютуққа эришган. "Пахтакор" сафарда 18 гол урган ҳолда 7 тўп ўтказиб юборган.

Мазкур ўйиндаги ғалаба орқали Шота Арвеладзе шогирдлари чемпионлик сари янада катта қадам ташлаш имкониятига эга. АГМК эса 2-ўрин учун жиддий рақобатга киришган. Шу сабабли баҳснинг кескин ўтиши кутилмоқда.

АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги 22-тур беллашуви 1 ноябрь, якшанба куни соат 17:00да Олмалиқдаги ОКМК стадионида бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sari magkolik
30/10/2020 21:37
Насафниям чемпион буладиган вакти кеп колди узи,тошкент жамоаларидан жой колса албатта
&
нодирбек.фк насаф
30/10/2020 20:19
Насаф 2 биринчи уринни олади Насаф жамоам 2 чи уринни олади АГМК юл булсин 2 чи уринни олиш Насаф 2 солади АГМК ким тушунган тушунди