"Пахтакор" финалда 3-бор йирик ҳисобда ғалаба қозонди

"Пахтакор" финалларда учинчи марта йирик ҳисобда зафар қучган биринчи клубга айланди. Тошкентликлар бундан аввал 1993 йил "Навбаҳор" 3:0 ва 2002 йил "Нефтчи" 6:3 ҳисобларида мағлуб этишган эди. Яна бир йирик ғалаба "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувида кузатилган - 3:0.

2007 йилдан кейин илк марта "Пахтакор" олтин дублга эришди. Бунга қадар "шерлар" ҳисобида олтита шундай кўрсаткич бор эди. 12 йиллик танаффусдан кейин яна чемпионат ва кубокда ғалаба қўлга киритилди, Ўзбекистон Кубогида эса 8 йиллик оралиқдан сўнг бош соврин соҳибига айланди.

Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни бошқарган хорижлик мураббийлар орасида кубокни ютган учинчи мутахассисга айланди. Унгача россиялик Сергей Бутенко ва туркманистонлик Тачмурод Агамуродов кубокда зафар қучганди. Драган Черан эса Ўзбекистон Кубоги финалларида хет-трик қайд этган биринчи футболчи сифатида ўз номини тарихга муҳрлаб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!