"Пахтакор" илк назорат баҳсида дуранг ўйнади
"Пахтакор" жамоаси Туркиядаги илк назорат ўйинини "Струга" жамоасига қарши ўтказди. Беллашувда томонлар муроса кўчасини танлади.
20-дақиқада "шерлар" стандартдан гол ўтказди. 90-дақиқада эса рақиб посбони ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
"Пахтакор" асосий таркиби: Санжар Қувватов, Дилшод Саитов, Шаҳзод Азмиддинов, Дилшод Абдуллаев, Ҳожиакбар Алижонов, Қувоншбек Сайдалиев, Абубакир Шукуруллаев, Жамшид Рустамов, Башар Ресан, Достонбек Ҳамдамов, Даврон Тўлаганов.
Захирадагилар: Максим Муркаев, Заид Таҳсин, Муҳаммадали Дилшодбеков, Шерзод Насруллаев, Бобур Муҳаммад Каримов, Сардор Мирқобилов, Сардор Собирхўжаев, Беҳруз Ўктамов, Ҳожимат Эркинов, Яхё Ўринбоев, Азизбек Турғунбоев.
Бош мураббий Камолиддин Тожиев йиғинда иштирок этаётган тажрибали ва ёш футболчиларни аралаштирган ҳолда ўн битталик таркиб билан майдонга чиқарди. Шунинг учун асосий таркибда бугун Сайдалиев, Шукуруллаев, Рустамов, Тўлаганов норасмий дебютини ўтказди.
Иккинчи бўлимда эса Таҳсин, Насруллаев, Собирхўжаев, Эркинов ва Турғунбоев майдонга туширилди.



Фикрлар