"Пахтакор" клуби Словакия чемпионати пешқадами билан ўйнайди

Хабарингиз бор, 2017 йилги мавсумига тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг Пахтакор клуби 8 январь куни йилнинг биринчи назорат учрашувини «Қўқон-1912»га қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.

15 январьда эса «шерлар» хориж йиғин ўтказиш учун БААга йўл олади. 15 кун давом этадиган машғулотлар давомида “ Пахтакор ” хорижий жамоалар билан бир нечта назорат учрашувлари ўтказиш борасида келишиб олганлар.

Дастлабки учрашувда улар Россия премьер лигаси аъзоси Краснодарга қарши майдонга чиқишади. Бу учрашув 25 январь куни Дубайдаги «NYU AUH» аренада ўтказилади.

Иккинчи учрашувда эса, Пахтакор клуби 27 январь куни Словакия Супер лигаси пешқадами “Жилина” билан куч синашади.

Маълумот ўрнида, “Жилина” клуби 2016-2017 йилги Словакия Супер лигасининг 19-туридан сўнг 50 очко билан турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!