"Пахтакор" рақиб танламайди, бошқаларчи?

  • 26 Feb 10:44
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 10
  • Football
CHERY AUTO

Ушбу ҳафтада футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатига расман старт берилади. Одатда юртимизда янги футбол мавсуми баҳор фаслининг дастлабки ойида ёки дастлабки кунларида ўтказилишига ўрганиб қолгандик. Бу йил эса ПФЛ миллий чемпионатимизни 27 февралдан бошланишини маълум қилди.

Tecno

Умуман олганда, мавсум февралнинг охирларида старт олиши сабабли бу ҳол клубларни янада тезкорлик билан йиғинлар ўтказишга ва режаларини тугатиб олишга чорлади десак ҳам бўлади. Аммо трансфер ойнаси 7 мартга қадар очиқ. Шу боис мавсум бошланган пайтда ҳам клублар ўша санагача ўз таркибларига яна янги футболчиларни қўшиб олиш имкониятига эгалар. Аммо ҳозирга келиб аксарият жамоалар ўз таркибларини деярли шакллантириб бўлишди. Шу боис эндиликда бирор-бир клубнинг таркибида аввалгидек жиддий ўзгаришларни кўрмасак ҳам керак. Чунки бу ёғига мавсум бошланяпти ва мураббийларнинг бутун ўй-ҳаёллари бўлажак ўйинларга, рақибларга қаратилган десак ҳам муболаға қилмаймиз.

Яқинда ПФЛ томонидан янги мавсум учун қуръа ташлаш маросими ўтказилганини яхши биласиз. Одатда қуръанинг кўзи кўр дейишади. Чунки унда кимнинг қайси рақибга дуч келишини олдиндан айтиб бўлмайди. Эътиборлиси, қуръа натижаларига кўра биринчи турдаги энг марказий учрашув Тошкентда ўтказилиши маълум бўлди. Унга кўра “Пахтакор” – “Навбаҳор” ўртасидаги ўйинга бўлган эътибор кучли. Ушбу марказий ўйин 27 февралда бўлиб ўтади ва айнан мазкур беллашув билан “Мавсум-2020” старт олади. 28 февралда эса “Локомотив” – “Андижон” ҳамда “Қўқон-1912” – “Бухоро” қарама-қаршилиги кузатилса, шанба куни яна иккита ўйин – АГМК-“Металлург” билан “Машъал” – “Сўғдиёна” ўртасидаги учрашувлар ўтказилади. 1 март куни эса биринчи тур учрашувлари якунига етади. Шу куни “Қизилқум” – “Насаф” билан “Сурхон” эса “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб боради.

курьа2

Шундай қилиб, дастлабки турда сиз-у, бизни юқоридаги жуфтликлар ўртасидаги баҳслар кутмоқда. Қуръа ташлангач, клублар рақибларини билиб олишди ва орадан кўп ўтмасдан биринчи давра тақвими ҳам аниқ саналари билан ишлаб чиқилган ҳолда кенг жамоатчиликка эълон қилинди. Бу ҳам мураббийлар учун яна бир қулайлик эди. Чунки қўлида аниқ тақвим бўлса, шунга қараб тайёргарлик ва иш режаларини тузиб боради. Шу ўринда тақвимга қарар эканмиз, қуръа кимгадир маъқул, яна кимгадир ноқулай келганини кўриш мумкин. Айтайлик, дастлабки турларданоқ жамоалар етакчилар билан дуч келиб қолишни у қадар хушлашмайди. Кўпинча, ўйин “ритми”га тушиб олишганидан сўнг давра ўрталарида ёки охирларида ўйнашни хоҳлашади. Аммо қуръа ўз номи билан қуръа. Масалан, “Пахтакор”дан ҳамма “қўрқади”, буни энди очиқ тан олиш керак. Чунки бу жамоанинг даражаси аллақачон кўтарилиб кетган. Ўтган йили Ўзбекистонда учта соврин ютган “шерлар” бу мавсумда ҳам барча мусобақаларда ғолиб бўлиш учун бош даъвогар ҳисобланади. Бошқалар рақиб танлайдиган пайтда эса “Пахтакор”га ким билан тўқнаш келишнинг мутлақо қизиғи ҳам йўқ.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Шота Арвелдазе жамоаси илк турни ўз майдонида “Навбаҳор”га қарши ўтказади. Ўз ўрнида наманганликларнинг тақвимига қарайдиган бўлсак, бир мунча мураккабликни кўришимиз мумкин. Ҳеч кимга сир эмаски, “Навбаҳор” бу йил ҳам яна чемпионлик учун курашишини таъкидлаб келмоқда. Андрей Канчельскисга эса яна катта ишонч билдирилмоқда. Таркибда ҳам шунга яраша ўзгаришлар бўлди. Аммо “Навбаҳор” чемпионатни амалдаги чемпионга қарши бошлайди. Ундан кейин эса Намангандаги очилиш учрашувида собиқ чемпион – “Локомотив”ни қабул қилади. Учинчи турда “Навбаҳор” яна бир очилиш беллашувида иштирок этади. Гап Андижонда ўтадиган водий дербиси ҳақида кетмоқда. Одатда бундай жамоалар қандай ҳолатда ва нечанчи ўринда бўлишидан қатъий назар майдонга тушганда чинакамига дербига хос тарзда “жанг”ни кўрамиз. Бу ҳам иккала жамоа учун жиддий синов бўлади. Қизиғи, “Навбаҳор” ушбу дербидан кейин Қаршига сафар қилади ва Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф”нинг меҳмони бўлади. Кўриб турганингиздек, Канчельскисни олдинда бир-биридан машаққатли ўйинлар кутиб турибди. Бироқ ўз олдига чемпионлик учун курашиш вазифасини қўйган клуб “Пахтакор” каби рақиб танламайди, балки “Навбаҳор”га ҳам эндиликда кимларга қарши, қачон ва қаерда ўйнашнинг фарқи йўқдир...

курьа_1

Суперлигада имкониятлари паст баҳоланаётган “Андижон” учун эса қуръа ва тақвим ҳавас қилгудек эмас. Александр Хомяков жамоаси илк турни Тошкентда “Локомотив”га қарши ўйин билан бошласа, иккинчи турда “Насаф” меҳмони бўлишади. Кўриб турганингиздек, андижонликлар мавсумни бирин-кетин сафарда иккита жиддий рақибга қарши бошлашади. Боя айтганимиздек, улар ўз майдонидаги очилиш учрашувида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Умуман айтганда, ўртамиёналар учун кетма-кет етакчиларга қарши майдонга тушиш қўшимча қийинчиликларни туғдиради. Бундай пайтда эса футболчиларнинг руҳиятига ҳам кўп нарса боғлиқ бўлиб қолади.

Масалан, “Насаф” учун тақвим рисоладагидек, аммо биринчи давранинг охирги учта тури улар учун шунчаки “даҳшатли”. 11-турда Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлишади, 12-турда Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор”ни қабул қилса, давранинг охирги турида “Локомотив” майдонида ўйнайди. Лекин клублар учун қуръа ва тақвим ҳеч қандай баҳона бўлмаслиги керак. Чунки қачондир барча рақиблар билан ўйнаб чиқишига тўғри келади. Шунчаки, мураббийлар ўз футболчиларини ҳар бир ўйинга тўғри йўналишда ва пухта тайёрлай олса, марра ўшаники бўлади. Демак, мураббийларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Шунингдек, тақвим давомида тур ўйинлари 3-4 кунларга бўлиб юборилган. Масалан, илк турдаги ўйинлар ҳам тўрт кун ичида ўтказилади. 5-тур баҳслари эса апрелда бошланиб июлда тугашига нима дейсиз? 3-5 апрель кунлари олтита учрашув ўтказилса, “Пахтакор” – “Бунёдкор” ўртасидаги учрашув 8 июль куни бўлиб ўтиши ПФЛ томонидан белгилаб қўйилди ва ушбу баҳсдан кейин 5-турга якун ясалади. Бунга бир қатор сабаблар бор, албатта. Хуллас, нолишга ҳожат йўқ, мавсум эса тобора яқинлашиб келмоқда. Кўп нарса эса чемпионатни қандай бошлаб олишига боғлиқ. Шундай экан, дастлабки беллашувлар иштирокчилар учун катта аҳамият касб этади.

Яқинда футбол ичидаги бир танишим билан янги мавсум олдидан мулоҳаза юритганимизда чемпионатдаги иштирокчиларни тўрт қисмга бўлиб чиқди. “Пахтакор” алоҳида. Совринли ўринлар учун эса “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор”. “Насаф”,” Сўғдиёна” ва “Сурхон” жамоалари курашишини, аутсайдерлар сифатида эса “Машъал”, “Андижон”, “Бухоро” ҳамда “Қизилқум”ни тилга олди. “Металлург”, “Қўқон-1912” ҳамда АГМК клублари эса ўртамиёналар қаторида эътироф этилди. Албатта, ҳаммасини вақт кўрсатади, балки сиз билан бизни илк турларданоқ сюрпризлар кутиб тургандир ёки аксинча...

 

Comments

You must be logged in to commet!
&
fc.navbahor
26/02/2020 14:59
Xakamlar yordam bermasa bir tiyin paxta
&
Hasan fanat pahtakor
26/02/2020 15:35
Onagni s...mı pahtakor
&
fc.navbahor
26/02/2020 16:20
Ogzinga qarap gapir onangni man s....n
&
fc.navbahor
26/02/2020 16:21
Ogzinga qarap gapir onangni man s.....n
&
Hasan fanat pahtakor
27/02/2020 20:18
Birovni qoʻtogʻiga osilishni onangdan oʻrgangan boʻsan kerak pahtakor N1 vechna
Rustam Raxmatullaev
26/02/2020 17:37
Nima bugandayam halol o'yin bulsa muxlislar stadionga boradi.
&
Muhriddin
26/02/2020 13:06
Pahta uchun ishlangan qura
&
Hasan fanat pahtakor
26/02/2020 15:35
Onangni a...ni yepsan
&
Muhriddin
26/02/2020 15:49
Onangni eshak sikkur aqling yetmayaptimi shunga
Jasur Saydullayev
26/02/2020 17:19
Porosat bolsa yetadimi