"Пахтакор" стадионида "Дамас" машинаси энди ўйналмайди

 

12 август куни "Пахтакор" жамоаси Олий Лиганинг 17-турида "Нефтчи"ни қабул қилади. Чемпионатдаги энг кескин қарама-қаршиликдан бири ҳисобланган мазкур учрашувга қизиқиш доимо юқори бўлган.

Бу сафар мухлислар жамоаларнинг кескин тўқнашувидан ташқари 5та "IPhone 7 32 GB" телефонига эга бўлиш имкониятига ҳам эга бўлади. Ўйиннинг танаффус пайтида ўтказиладиган акцияда чипта ва абонемент соҳиблари иштирок этишади.

"Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги учрашув 12 август куни 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Чипталар стадион кассаларида 10 ва 20 минг сўмдан сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада "Пахтакор" жамоаси стадионга келган мухлислар орасида "Дамас" автомобилини ютуқ сифатида ўйнаб келаётган эди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!