"Пахтакор"да Шота Арвеладзе ҳақидаги фильм намойиш этилди

2020 йил Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилган спортга оид фильмлар орасида лауреатга айланган "Грузин футболи учлиги" фильми машҳур футболчи ака-укалар Арвеладзелар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.

Унда "Пахтакор"да мураббийлик фаолияти билан танилган Шота Арвеладзе, унинг эгизаги Арчил ва акаси Резо Арвеладзе фаолияти тасвирланган. Режиссёр Георгий Торадзе ишлаган фильм Миландаги фестивалда 2020 йилнинг энг яхши фильми сифатида эътироф этилган.

"Пахтакор" стадионида режиссёр Георгий Торадзе ва Грузия спорт журналистлари вице-президенти Тенгиз Кобелия иштирокида ушбу фильм намойиш этилди.

Қуйида ушбу фильмнинг намойишидан фотолавҳаларни томоша қилинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!