Ads

 

Дубайдаги йиғиннинг бешинчи кунида "Пахтакор" тушга қадар машғулот ўтказиш билан кифояланди.

Бугун "Ал-Ҳамрия"га қарши назорат учрашуви ўтказилиши сабабли Шота Арвеладзе машғулотни туш пайтига қадар ўтказишга қарор қилди. Маҳаллий вақт билан 11:15да старт олган машғулот бир соатга яқинроқ давом этди.

Барча футболчилар умумий гуруҳда биргаликда шуғулланишди. Қисқа қизишиб олиш, белгиланган ҳудудда тезкор тўп оширишлардан кейин жуфт-жуфт бўлган ҳолда футбол ўйналди. Машғулот охирида бош мураббий ўйинчилар учун махсус мусобақа ташкил этди. Унда жарима майдони ташқарисидан дарвоза тўсинини нишонга олиш устида беллашишди. Шу тариқа бугунги машғулот қувноқ руҳда якунланди.

Иккинчи назорат учрашуви бугун, 20 февраль куни Тошкент вақти билан 18:00да БАА биринчи лигаси иштирокчиси "Ал-Ҳамрия"га қарши "Ал-Ҳамрия" стадионида бошланади.