
"Пахтакор"нинг "Бунёдкор"га қарши ўйин статистикаси қандай?
Суперлигада мавсумни "Шерлар" 30 ноябрь куни Тошкент дербисида "Бунёдкор"га қарши ўйин билан якунлайди.
“Бунёдкор” билан кечадиган дербилар ҳамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 37 беллашувнинг 15 тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган. 9 та баҳсда дуранг ва 13 ўйинда рақиб ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 50 тўп киритиб, 43 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган.
"Бунёдкор" майдонида кечган беллашувларда 6 ғалаба, 3 дуранг ва 9 мағлубият қайд этилган. "Қалдирғочлар" 30 тўп киритган ва "Шерлар" 23 гол уришга муваффақ бўлган.
"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 30 ноябрь, шанба куни соат 15:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.
"Пахтакор" матбуот хизмати.
Фикрлар