"Пахтакор"нинг қора анъанаси давом этади
"Пахтакор" Суперлиганинг 4-турида "Сўғдиёна"ни ўз майдонида қабул қилиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Бундан олдин эса "Локомотив"га имконият бой берилганди.
"Шерлар" кетма-кет 5 та уй учрашувида ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа ҳисобида 2 та дуранг ва 3 мағлубият мавжуд. Қизиқарлиси, 2 бора "Насаф" билан кучлар тенг келган.
Клуб сўнгги бор ўз майдонида 24 октябрь куни ОЧЛ доирасида бўлиб ўтган "Ахал"га қарши беллашувда зафар қучган. Ўша баҳсда Азиз Турғунбоев дубль қилган бўлса, Ҳожимат Эркинов битта гол уришга муваффақ бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашувдан кейин "Пахтакор" турнир жадвалида 9-ўринга тушиб кетди.
Фикрлар