Педри Мессининг "Барса"даги натижасини янгилади

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри клуб сафида ўзининг 200-ўйинини ўтказди. Футболчининг юбилей учрашуви кеча "Эспаньол"га қарши кечди (2:0) — айнан шу ғалаба эвазига "кўк-анорранглилар" Ла Лига чемпионлигини муддатидан аввал расмийлаштиришди.

Қизиғи шундаки, Педри "Барселона" сафида 200 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди. У бу борада аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг рекордини янгилади.

Юбилей учрашувга футболчининг ўзи ҳам изоҳ билдирди:

"Мен "Барса" учун 200-ўйинни ўтказдимми? Мен бу клуб учун ҳеч бўлмаса бир мартта ўйнашни орзу қилар эдим. Кўпроқ ва янада кўпроқ ўйнашни истайман, чунки "Барселона" менинг орзуйимдаги клуб" - деди испаниялик ярим ҳимоячи учрашувдан сўнг.

Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи 57 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 8 та голли узатма билан жамоасига ҳисса қўшган. Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!