Педрининг ҳаракатлари Скоулзни лол қолдирди

"Манчестер Юнайтед" афсонаси Пол Скоулз Педрининг ўйин даражаси ҳақида фикр билдирди. Англиялик собиқ футболчини испанияликнинг Чемпионлар лигасидаги ўйини лол қолдирган.

- "Ньюкасл"га қарши ўйинда Педри бир вақтнинг ўзида Хави ва Иньестага ўхшаб кетди. У ўйинни бутунлай ўз назоратига олди. Гап оёқларда эмас, балки мияда эди.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Педрининг ўйинига тан берганимда, одамлар мендан: "Уч йил қаерда эдинг?" деб сўрашди. Аммо тўғрисини айтсам, мен испан футболини умуман кузатмайман, - дея эътироф этди Скоулз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!