"Пекин-2022": Россия ва Беларусь биатлон жамоалари таркибни эълон қилди

Биатлон бўйича "Пекин-2022" Олимпиада цикли якунлангач, бир қатор терма жамоалар қўлга киритган квоталари бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этадиган таркибини эълон қилишни бошлади. Ҳозирча Россия ва Беларусь жамоалари мураббийлар штабининг Пекинга олиб борадиган таркиби маълум.

Россия Олимпия қўмитаси таркиби:
Эркаклар: Эдуард Латипов, Александр Логинов, Даниил Серохвостов, Карим Халили, Максим Цветков.

Аёллар: Кристина Резцова, Светлана Миронова, Ульяна Нигматуллина, Ирина Казакевич, Валерия Васнецова.

Беларусь:
Эркаклар: Антон Смольский, Максим Воробей, Никита Лобастов, Дмитрий Лазовский, Роман Елетнов.

Аёллар: Динара Алимбекова, Анна Сола, Ирина Лешенко, Ирина Кручинкина, Елена Кручинкина.

Маълумот учун, ҳар икки жамоа ушбу Олимпиадага 5+5 кўринишида квота қўлга киритган. 4 йил аввал "Пхёнчхан-2018" қишки Олимпиадасида россиялик биатлончилар медалсиз қолишган эди. Беларусь жамоаси эса 1 тадан олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!